| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
муомаладан чиқариб олишга кифоя қиладиган қимматбаҳо қоғозлардан маълум бир миқдорни бозорга ташлайди. Натижада олтин ўзида қолиб, уни экспорт қилган давлатларга қайтмайди-да, улар олтин низомидан зарар кўриб қоладилар.
3. Олтин низомининг кенг ёйилиши давлатлар ўртасидаги ҳар хил ишлаб чиқариш соҳаларига маблағ ажратиш ҳамда тижорат йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга боғлиқдир. Лекин давлатлар ўз саноати ва зироатини кучли ҳимоя қилиб, божхоналар ташкил қиладилар. Натижада улардан олтин олиб чиқиш учун уларга товар киритиш оғирлашади ва олтин низоми асосида юрган давлат зарар кўради. Чунки у товарини одатдаги нархда киритолмаганидан кейин ё божхона чиқимларини қоплаши учун нархини пасайтиришга ёки умуман, олиб кирмай қўя қолишга мажбур бўлади.
Олтин низомини бир ёки бир неча давлатларгина қўллаганида дуч келиниши мумкин бўлган муаммолар - мана шулар. Уларни енгиб ўтиш тижорий сиёсатнинг автаркия (бошқа давлатлар иқтисодига боғлиқ бўлмаган мустақил миллий хўжалик яратишга қаратилган сиёсат)га асосланиши, ишчиларнинг иш ҳақи ишлаб чиқараётган товарларининг баҳосига ҳам, турмуш даражасига ҳам эмас, меҳнатларига қараб белгиланиши, молиявий қоғозлар ҳам, акциялар ҳам шахсларнинг мулки ҳисобланмаслиги, давлатнинг ишлаб чиқаришда экспортга камроқ таяниб, товар ёки хорижга борадиган ишчиларсиз ҳам ишлаб чиқаришни ичкарида йўлга қўйишига қараб бўлади. Ана шунда божхона тўсиқлари таъсир кўрсатолмайди. Шу сиёсат асосида юрган давлат, олтин низоми асосида юрган давлат ҳисобланиб, барча фойдаларини қўлга киритиб, муаммоларини баратарф этади. У ҳеч қандай зарар кўрмайди, аксинча, фойда олади, холос. Фақат олтин ва кумуш низомига бўйсуниши лозим.
Кумуш низоми
Кумуш низомида пул бирлигининг асоси кумуш бўлиб, унинг маъдани чекланмаган тарзда, эркин зарб қилинади. Бу низом қадимдан маълум ва машҳур бўлган. Ислом давлатида у олтин низоми билан ёнма-ён турган. Айрим давлатларнинг асосий пул низоми ёлғиз унинг ўзи бўлган. Ҳинди-Хитойда 1930 йилча кумуш танга ўрнини олтин танга эгаллагунига қадар унга амал қилиб келинган. Кумуш низомининг тафсилотлари олтин низоми билан бир хил. Шунинг учун ҳам битта давлатда уларни ёнма-ён қўллаш қийин эмас. Ислом давлати Пайғамбар с.а.в.нинг ҳижратларидан буён олтин ва кумуш сиёсатига асосланиб
116-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|